"Реал" мураббийи: "Ҳақли ғалаба. Зидан ўйиндан мамнун"

Aziz Tukhtamuradov
24 янв 2021
"Реал" жамоасининг ёрдамчи мураббийи Давид Беттони "Алавес"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Ҳақли ғалаба. Биз ўйинни назорат қилдик. Жамоам ўйинидан хурсандман. Алмаштиришларга келадиган бўлсак, мен учун бош мураббий фикри муҳим эди. 

Зидан ўйиндан мамнун. У менга футболчиларни табриклаб қўйишимни айтди. Энди биз бироз дам олиб, кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз лозим", - деди Беттони. 

Эслатиб ўтамиз, Зидан коронавирус юқтириб олгани сабаб кечаги ўйинда жамоасини майдондан туриб бошқара олмади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca