UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  0 00:21"Интер" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 00:18"Лион" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  54 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  80 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  9 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  26 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

"Реал" Марселони "Ювентус" футболчисига алмаштирмоқчи Янгиликлар

"Реал" Марселони "Ювентус" футболчисига алмаштирмоқчи

"Реал" ва Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиларни алмаштириши мумкин.

Маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар" ҳимоячиси Марсело Италияга йўл олиши, унинг ҳамюрти Алекс Сандро эса Испания клуби футболчисига айланиши мумкин. "Ювентус" узоқ вақтдан бери ўз футболчиси билан шартнома узайтириш борасида келиша олмаяпти. Алекс Сандро ва "кекса синьора" ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзида якунига етади. Марсело ўз навбатида олдинроқ "Ювентус"га ўтмоқчи эканлигини айтган эди.

Футболчиларни алмаштиришга "Қироллик клуби" қизиқиш билдирмоқда. "Реал" Марсело учун Алекс Сандро ва бир неча миллион евро олмоқчи. "Қаймоқранглилар" ўз футболчисини 60 млн еврога, Сандрони эса - 45 млн еврога баҳоламоқда. Бироқ футболчилар ёшини ҳисобга олсак (Марсело 30 ёш, Сандро 27 ёш), клублар ортиқча тўловларсиз ўйинчиларни алмаштириши мумкин.

Музокаралардаги энг катта муаммо футболчилар маошидаги фарқ бўлиши мумкин. Сандронинг йиллик маоши 2,8 млн евро, Марселоники эса 10 млн евродан кўпроқ.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика