"Реал" Лунинга ўринбосар тайёрлаб қўйди
25 мар 2023 18:48
Янгиликлар
"Реал" Лунинга ўринбосар тайёрлаб қўйди
Мадриднинг "Реал" клуби "Андерлехт" дарвозабони Барт Вербрюггенга қизиқиш билдирмоқда.
"Қаймоқранглилар" 20 ёшли дарвозабонни Андрей Лунинга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Лунин келаси ёзда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун Мадридни тарк этиши мумкин.
"Андерлехт" Вербрюгген учун тахминан 10 миллион евро олмоқчи. Дарвозабон жорий мавсумда "бинафшаранглилар"нинг асосий жамоаси сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ўтказиб юборди.
Жорий мавсумда Лунин "Реал" сафида барча мусобақаларда 11 та ўйин ўтказиб, дарвозасидан 9 та тўп олиб чиқди. Украиналик ўйинчи 4 та учрашувда нолга ўйнади.
"Реал" Ла Лигада "Барселона"дан 12 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда. "Қироллик клуби" кейинги баҳсни 2 апрель куни "Вальядолид"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар