"Реал" "Ливорно" ҳужумчиси Фавиллига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
12 авг 2016, 13:14
"Реал" мураббийлар штаби "Ливорно" ҳужумчиси Андреа Фавилли хизматларига қизиқиш билдиряпти.

Бу маълумотни 19 ёшли футболчининг агенти Винченцо Рисполи тасдиқлади.

"Нимадир бор, аммо ҳозирча ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ" - дейди Рисполи.

Фавилли "Кастилья"да ўйнаши тахмин қилинмоқда.

Фавилли сўнгги мавсумни "Ювентус"да ижарада ўтказди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb