"Реал" кийиниш хонасидаги муаммолар: Мбаппе фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин

Iskandarov Abdulaziz
8 окт 2026, 09:49
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2027 йилда "Ливерпуль"га ўтиши мумкин, деб хабар беради испан журналисти Франсуа Гальярдо.

Маълумотларга кўра, мерсисайдликлар клуб форвардининг онаси ва агенти Файза Ламари билан аллақачон боғланишган. Манбанинг таъкидлашича, Англия Премьер-лигаси жамоалари орасида франциялик футболчи учун устувор йўналиш айнан “Ливерпуль” ҳисобланади.

Гальярдо Мбаппе “Реал” кийиниш хонасида ўзини етарлича қўллаб-қувватлашаётганини ҳис қилмаётгани ва бундан ноқулайлик сезаётганини билдирган. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2024 йилнинг ёзида ПСЖ билан шартномаси якунига етгач, эркин агент сифатида Мадрид клуби сафига қўшилган эди. Унинг “Қироллик клуби” билан амалдаги битими 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Мбаппе “Реал” таркибида жами 111 та учрашув ўтказиб, 94 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, сентябрь ойида форварднинг асосий мақсади “Олтин тўп”ни мадридликлар сафига қайтариш эканлигини айтганди. Франциялик футболчи 2026 йилги мазкур нуфузли мукофотга даъвогарларнинг 30талик рўйхатига киритилган.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›