"Реал" "Жирона" билан ўйин олдидан қандай йўқотишларга эга?
25 апр 2023 12:47
Янгиликлар
"Реал" "Жирона" билан ўйин олдидан қандай йўқотишларга эга?
"Реал" бугун бўлиб ўтадиган "Жирона"га қарши баҳсда Карим Бензема, Эдуардо Камавинга ва Тибо Куртуасиз ўйнайди.
Бу ҳақда Карло Анчелотти хабар берди.
Давид Алабанинг қайтиши 6 май кунги "Осасуна"га қарши Кубок финалида рўй бериши режалаштирилган.
Ҳужумчи Родриго эса "Жирона"га қарши ўйинда иштирок эта олади.
Айни дамда Испания чемпионати "Реал" учун устувор мусобақа деб бўлмайди, чунки пешқадам "Барселона" билан фарқ 11 очкони ташкил этмоқда. Мадридликлар Кубок ва Чемпионлар Лигасида чемпионлик имкониятларини сақлаб қолишган.
"Жирона" – "Реал" баҳси Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар