"Реал" ҳужумчиси кейинги ўйинни ўтказиб юборади
08 апр 2023 18:47
Янгиликлар
"Реал" вингери Родриго Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Вильярреал"га қарши учрашувида қатнашмайди. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Футболчининг тиззасида муаммолар пайдо бўлди. Бразилиялик футболчи эҳтиёт чораси сифатида жамоанинг навбатдаги баҳсини ўтказиб юборади. У 12 апрель куни Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги "Челси"га қарши ўйингача тикланиши кутилмоқда.
"Реал" – "Вильярреал" учрашуви 8 апрель куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар