"Реал" ҳимоячиси Менди яна уч ҳафта майдонга тушмайди
17 сен 2021 19:46
Янгиликлар
"Реал" ҳимоячиси Менди яна уч ҳафта майдонга тушмайди
"Реал" ҳимоячиси Ферлан Менди жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.
Футболчи шу ҳафта охирида "Валенсия"га қарши майдонга қайтиши кутилганди, аммо у яна уч ҳафта майдонга туша олмаслиги маълум бўлди.
Олдинроқ Менди келаси трансфер ойнасида "Реал"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
"Қаймоқранглилар" бош мураббийи Карло Анчелотти француз футболчисига ишонмайди. Футболчига асосий даъвогар "Ювентус" ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Менди 2019 йилда 48 миллион евро эвазига "Реал"га кўчиб ўтганди. Ҳимоячи жорий мавсумда майдонга тушмади. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 6
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар