"Реал" ҳимоячиси бўлажак ўйинларда жамоага ёрдам беролмайди
04 окт 2024 16:10
Янгиликлар
"Реал" ҳимоячиси бўлажак ўйинларда жамоага ёрдам беролмайди
"Реал"нинг асосий ўйинчиси Эдер Милитао "қаймоқранглилар"нинг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.
Ҳимоячи охирги ўйинда жароҳат олди.

"The Athletic" хабарига кўра, бразилиялик футболчи Франциянинг "Лилль" жамоасига (0:1) қарши ўйиндан сўнг сонида оғриқ сезган. Футболчи тез орада текширувдан ўтади ва жароҳати даражасини билиб олади.
Милитао Мадридда 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Футболчи бу вақт ичида "Реал" таркибида 166 та ўйин ўтказган. Футболчи барча турнирларда 12 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
"Реал" навбатдаги ўйинини Ла Лигада ўтказади – "қироллик клуби"га "Вильярреал" қаршилик қилади. Учрашув 5 октябрь куни соат 00:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар