"Реал" - "Барселона" баҳси туфайли ҳакам полицияга мурожаат қилишдан қўрқяпти
22 окт 2015 10:45
Янгиликлар
"Реал" - "Барселона" баҳси туфайли ҳакам полицияга мурожаат қилишдан қўрқяпти
Испаниялик адвокат Хасинто Висентенинг сўзларига кўра, у "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги учрашувда ишлайдиган ҳакамлар бригадасига Испания реферилар ассоциацияси босим ўтказишга уринаётганини билиб қолган.
"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс 21 ноябрь куни Мадридда бўлиб ўтади.
"Бир киши менга муаммоларга эга ҳакам борлигини ва у мен билан суҳбатлашмоқчи эканлигини айтиб қолди. Демак, бу ҳакам Барселонадан эмас. У билан учрашдим. Ҳакам менга содир бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берди ва буни оммага ошкор этишимни сўради. Унинг фикрича, бу йўл билан футболни тозалаб, ёпиқ тизимни ўзгартириш мумкин экан. Мен унга оммага ошкор қилиш энг яхши йўл эмаслигини айтдим. Полицияга мурожаат қилишни маслаҳат бердим, аммо у бундан қўрқади, чунки ишидан айрилишни хоҳламайди. 19 октябрь куни ўзим полиция билан боғландим" - дейди Висенте.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар