"Реал" "Арсенал"нинг топ футболчисига қизиқишни оширди
27 мар 00:37
Янгиликлар
"Реал" "Арсенал"нинг топ футболчисига қизиқишни оширди
"Реал" "Арсенал" ҳимоячиси Вильям Салибага қизиқишни оширди.
Мадрид клуби 24 ёшли Салибани ҳимоя чизиғини кучайтириш учун идеал номзод деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, трансфер қимматга тушади - "қаймоқранглилар" 100 миллион евродан кўпроқ таклиф қилишга тайёр.
Таъкидланишича, "Арсенал" Салибани ўз сафида олиб қолиш ниятида ва франциялик футболчига янги шартнома таклиф қилмоқда.
Футболчининг амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Вильям Салиба жорий мавсумда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар