"Реал", "Арсенал" клубларида ўйнаган бразилиялик футболчи фаолиятини якунлади

23 май 2019, 20:40
Жулио Баптиста бутсаларини михга илганини эълон қилди.

37 ёшли Баптиста футболчилик фаолияти давомида "Сан-Паулу", "Севилья", "Реал Мадрид", "Арсенал", "Рома", "Малага", "Крузейро", "Орландо Сити" жамоаларида тўп тепган.

Унинг охирги клуби яқинда Руминия чемпиони сифатида эълон қилинган "Клуж" жамоаси бўлди. 

 Баптиста 2001-2010 йиллар оралиғида Бразилия терма жамоасини 48 ўйинда ҳимоя қилган ва 2 марта Копа Америка мусобқасида ғолиб чиққан. 


Манба: twitter.com/J_Baptista81