

Айни дамда футболчига "Манчестер Юнайтед" жиддий даъвогарлик қилаётган бўлса, "Манчестер Сити" ва "Челси" ҳам трансфер учун курашмоқда.
"Ушбу мавсумда биз муваффақиятлироқ ҳаракат қилдик. Жамоа Европа лигаси ярим финалига чиқди ва АПЛда кучли олтилик учун жиддий кураш олиб бормоқдамиз. Келаси мавсумда эса олдимизга янада каттароқ вазифалар қўйилади.
Ҳозир жамоадан кетиш ҳақида ўйламаяпман ва бу борадаги хабарларга эътибор қаратмаяпман", - деди Райс.
Ушбу мавсумда футболчи АПЛнинг 33 ўйинида қатнашиб, 1 гол ва 4 ассист қайд этди.



