Райола Холанднинг янги жамоаси учун 50 млн евро маош талаб қилади
01 окт 2021 20:04
Янгиликлар
Райола Холанднинг янги жамоаси учун 50 млн евро маош талаб қилади
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд янги клубида қандай маош олишни хоҳлаши маълум бўлди.
Манбанинг хабарига кўра, агент Мино Райола потенциал харидорлардан футболчи учун йилига 50 миллион евро маош сўрайди. Бу миқдор агентлик комиссияларини ўз ичига олмайди.
Норвегиялик форвард учун бундай миқдорни талаб қилишининг сабабларидан бири Холанд ва "Боруссия" ўртасидаги шартномада қатъий товон пули — 75 миллион евро этиб белгиланганлигидадир. Эрлингни ўз қийматидан пастроқ миқдорда сотиб олиш мумкин бўлганлиги сабабли футболчи юқори маош ва комиссия тўловларига эришмоқчи.
Ҳужумчи дортмундликлар сафида 67 ўйинда 68 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар