

"Оле яхши бошлади, қаторасига 6та учрашувда ғалаба қозониб, фантастик натижа қайд этди. Мен бундан ҳайрон қолмадим. Сульшер ҳам, футболчилар ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш этишди. Ҳозир жамоада умуман бошқача муҳит ҳукмрон. МЮнинг бир-иккита ўйинларини кузатдим. Манкунианликлар кўп гол уриб, рақибларини доғда қолдираётгани қувонарли.
АПЛда МЮни кучли тўртликка киришига ишонаман. Мавсумнинг шундай палласида импулс жуда муҳим. Уни тутиб олсангиз, клубни тўхтатиш қийин бўлади", – дея Гиггзнинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.



