UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  16 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  10 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  1 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  2 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  5 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  46 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0

Равшан Ирматов: "ЖЧ ўйинлари бўладиган ареналар ҳам, терма жамоалар машғулот ўтказадиган ареналар ҳам бир хил стандарт асосида тайёрланади" Янгиликлар

Равшан Ирматов: "ЖЧ ўйинлари бўладиган ареналар ҳам, терма жамоалар машғулот ўтказадиган ареналар ҳам бир хил стандарт асосида тайёрланади"

Айни дақиқаларда Футзал бўйича ЖЧ олдидан ФИФА ва ЎФА вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов очиб берди.


— Авваламбор барчангизни Қурбон ҳайити билан ҳамда Сиз журналистларни касб байрамингиз билан табриклаймиз. Юртимизда яна бир байрам — халқимиз ва футзалчиларимизни орзуси ҳисобланган мундиал шукуҳи кезиб юрибди.

— Ўзбекистон сўнгги йилларда бир қатор нуфузли турнирларга мезбонлик қилиб, катта тажриба орттирди. Бу эса 2024 йилги футзал бўйича ЖЧга Ўзбекистоннинг мезбонлик қилиш имкониятини оширди, дея оламиз. Қайд этиш керак, бу ўз-ўзидан бўлмайди. Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарлигида спортга катта эътибор берилмоқда. ФИФА Президенти Жанни Инфантино юртимизга ташрифи давомида давлатимиз раҳбари билан учрашиб, Ўзбекистон йирик турнирларни ўтказиш, мезбонлик қилишга иштиёқи юқори эканлиги, мамлакатимизда сўнгги йилларда кўплаб соҳалар сингари спортга ҳам эътибор ва ёндашув ўзгариб бораётганини қайд этди.

— Биз аввалги йиллар давомида мусобақалар географиясини ҳудудларга ҳам кўчирдик. Қашқадарё, Наманган, Фарғонада бир қанча халқаро ўйинлар ўтди. Бу эса вилоятларда инфратузилмаларни ривожлантириш, мутахассисларни халқаро тажрибасини оширишга хизмат қилди, десак бўлади. Юртимизда футзалга берилаётган эътибор, миллий чемпионатимиз ва ундаги соғлом рақобат ҳам футзал бўйича Жаҳон чемпионатини юртимизда ўтказилишига сабаб бўлди, десак бўлади.






Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика