UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Сане ўзига янги клуб танлади  0 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:55Миллатлар лигаси. Германия, Нидерландия ва Швеция терма жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  2 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  4 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  20 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  14 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  18 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1

Равшан Ҳайдаров U-20 Жаҳон чемпионатидан олдин: "Йигитларнинг иштиёқи баланд, уларда ўзларига нисбатан ишонч бор" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров U-20 Жаҳон чемпионатидан олдин: "Йигитларнинг иштиёқи баланд, уларда ўзларига нисбатан ишонч бор"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров U-20 Жаҳон чемпионати олдидан журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.




Тайёргарлик ҳақида:
Осиё чемпионатидан кейин яхши йиғинлар ўтказишга эришдик. Хусусан, Испаниядаги йиғинда Бразилия, Доминикан Республикаси ва Гибралтарга қарши учрашувлар ўтказдик. Кейинчалик режа асосида жисмоний тайёргарлик, тактик ишланмалар бўйича иш олиб бордик.

ЖЧ ташкилотчилиги ҳақида:

Ташкилотчилик ҳақида ижобий фикрдаман. Биз турган шаҳарча бироз кичикроқ, лекин энг асосийси майдонларнинг ҳолати яхши.

Таркиб ҳақида:

Турдимуродовни янги деб бўлмайди, у кўплаб йиғинларимизда иштирок этган. Айни пайтда у ўзининг яхши формасида. Ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида уни жалб этганмиз. Аввалги йиғинларда барча футболчиларга имконият берилди, ким ўзини яхши кўрсатган бўлса, ўшани таркибга киритдик.




Аргентина ҳақида:

Аргентина билан ўтган йили ҳам ўйнаганмиз. Уларни сўнгги ўйинларини таҳлил қилдик, кучли ва кучсиз томонларини ўргандик ва шунга яраша тайёргарлик олиб бормоқдамиз.

Кучли рақиб, ном юзасидан ҳеч қандай босим йўқ. Чунки биз нафақат Аргентина, балки Уругвай, Бразилия ҳам билан ўйнаб, етарлича тажриба тўпладик. Шу ўринда тайёргарлик жараёнида кучли рақиблар билан ўйинлар ташкил этгани учун раҳбариятга ва халқаро алоқалар бўлими мутахассисларига миннатдорчилик билдираман.

Жамоа олдига қўйилган мақсад ҳақида:

Аввал ҳам Жаҳон чемпионатларида иштирок этганмиз. Шу сабабли олдимизга олий мақсадни қўйганмиз, қолаверса, аввалги иштирокларимиздаги натижаларимизни яхшилашни ҳам мақсад қилганмиз. Болаларнинг иштиёқи баланд, уларда ўзларига нисбатан ишонч бор. Ўйлайманки, Жаҳон чемпионатига тайёрмиз.

Биз ҳозир олисдамиз, шу сабабли мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашларига эҳтиёж сезамиз. Халқимиз ойнайи жаҳон орқали бизни кўриб турганини албатта ҳис қиламиз, уларнинг дуолари биз учун муҳим.


Аргентина (до20)

Алехо Велис - 27', Валентин Карбони - 41'

Чемпионат Мира-U20. Группа A . 1-тур

21/05/2023, 03:00

1
:
2
Тугади

Узбекистан (до20)

Makhmud Makhamadzhonov - 23'

45'
90'
27'  Алехо Велис
41'  Валентин Карбони
59'  Максимо Перроне (Федерико Редондо)
59'  Матиас Суле (Лука Ромеро)
72'  Матео Танлонго (Игнасио Мирамон)
72'  Валентин Карбони (Джино Инфантино)
85'  Алехо Велис (Маэстро Пуч Игнасио)
23'  Makhmud Makhamadzhonov
64'  Sherzod Esanov (Nodir Abdurazzakov)
77'  Polatkhoja Kholdorkhonov (Rustam Turdimuradov)
85'  Diyor Ortikboev (Shakhzod Akromov)

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика