Равшан Ҳайдаров: "Биз жуда қийин ҳолатдамиз"
11 янв 2018 13:21
Янгиликлар
Равшан Ҳайдаров: "Биз жуда қийин ҳолатдамиз"
Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида эртага 2-тур баҳслари старт олади.
Ўзбекистон U-23 гуруҳдаги иккинчи ўйинини Хитойга қарши ўтказади. Маълумки, хитойликлар биринчи учрашувда Уммонни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бизнинг футболчилар эса 1-турда ютқазиб қўйишганини яхши биласиз.
Терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров эртанги ўйин олдидан фикр билдирди:
- "Хитойга қарши бизни ўта мураккаб баҳс кутмоқда. Чунки улар биринчи учрашувда ғалаба қозонишди. Биз эса қийин ҳолатга тушиб қолганмиз. Қатарни ютсак бўларди, лекин омад келмади. Албатта, мағлубиятдан кейин ижобий гапларни айтиш қийин, аммо биринчи ўйинда охиригача курашдик дея оламан".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар