Равшан Эрматов: "Юқори саватчалардан Япония, Корея ва Австралия тушмаслигини хоҳлагандим, якунда ҳам шундай бўлиб чиқди"
27 июн 2024 13:38
Янгиликлар
Равшан Эрматов: "Юқори саватчалардан Япония, Корея ва Австралия тушмаслигини хоҳлагандим, якунда ҳам шундай бўлиб чиқди"
"Қуръа омадли келди. Бош мураббий Сречко Катанец таъкидлаганидек, кўп сафарларга чиқмаймиз. Тасаввур қилинг, Австралияга учиб борсак, кўп йўлда юрамиз, 1 кун вақт кетади. Кейин ортга қайтиш бор, бу футболчиларга қийинчилик туғдиради, вақт тафовутига кўникиш керак бўлади. 2015 йилда бу анча сезилган ва қайсидир маънода таъсир қилганди. Шу томонлама ўзимизга яқин бўлган Қирғиз Республикаси, Эрон, Қатар каби мамлакатларга бориш яхши бўлди, аммо ҳамма жамоани ҳурмат қилишимизна алоҳида таъкидлаган бўлардим. Юқори саватчалардан Япония, Корея ва Австралия тушмаслигини хоҳлагандим, якунда ҳам шунақа бўлиб чиқди. Қуръа ҳақиқатан омадли келди", – деди Эрматов.
Аввалроқ Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец узоқ сафарларга чиқмаслигидан хурсандлигини ва миллий терма жамоа ЖЧга чиқишига ишонишини айтиб ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар