UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Ювентус" уч очкони қўлдан чиқарди, "Бавария" ва "Сити"дан синхрон ғалабалар ва бошқа натижалар  41 01:54ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади  174 00:30"Атлетико" президенти - 300 минг евролик жарима ҳақида: "Ваҳима қиладиган нарса эмас. Бу ҳақида ўйлашни истамайман"  0 00:15"Манчестер Юнайтед"нинг 19 ёшли футболчиси саратонни енгиб ўтиб, машғулот ўтказди  1 23:49ЕЧЛ. "Тоттенхэм" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди, иккинчи ўйинда ҳам дуранг  6 23:42Скоулз: "Погба кетаверсин"  5 23:23Гризманн: "Менга бир қанча вақт керак"  0 23:12ЕЧЛ. ПСЖ - "Реал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  41 22:55Хави Месси ва Роналдудан кейин ким энг яхшиси бўлиши мумкинлигини айтди  9 22:41Витсель Мессини тўхтатиш йўлини айтди  6 22:26"Реал" Мбаппени дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантириши мумкин  8 22:10А ПРО-лига. 20-тур барча натижалар билан танишинг  1 21:56А ПРО-Лига. «Нефтчи» тўхтамаяпти! Навбатдаги қурбон «Шердор» бўлди  10 21:50ЕЧЛ. Зидан ПСЖга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди  3 21:30Криштиану Роналду: "11 ёшимда "Макдоналдс"га борардим ва ..."  25

Равшан Эрматов ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади Янгиликлар

Равшан Эрматов ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади

17 июль куни, яъни эртага Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё қитъаси учун ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Маросим Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК штаб-квартирасида ўтказилади. Унда Осиё қитъасининг 40та терма жамоаси жами 8та гуруҳга ажратилади.

Қуръа жараёнида жамоалар бешта саватчага ажратилади. Саватчалар июнь ойидаги ФИФА рейтингига қараб ажратилган. Ўзбекистон терма жамоаси қуръада иккинчи саватчадан жой олади.

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой.

2-саватча: Ироқ, ЎЗБЕКИСТОН, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания.

3-саватча: Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин.

4-саватча: Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив ороллари, Кувайт, Малайзия.

5-саватча: Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка.

Мазкур қуръа ташлаш маросимига иштирок этиш учун ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация ҳам бугун Куала-Лумпурга етиб борди. Айни пайтда Куала-Лумпурда бўлиб турган ЎФА раҳбарияти қуръа ташлаш маросимидан ташқари, ОФК расмийлари ва қатор масалалар бўйича учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг навбатдаги босқичи жорий йилнинг 5 сентябр куни старт олади ва келаси йилнинг 9 июнига қадар давом этади. Ҳар бир гуруҳдан 1-ўринни эгаллаган жамоа (8та) ва энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта (4та) иккинчи ўрин соҳиби кейинги босқичга йўл олади.

Изоҳларда Ўзбекистон терма жамоаси ўрин оладиган гуруҳда кимлар тушиши мумкинлиги борасида ўз вариантингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Воқеалар ривожини сайтимизда кузатиб боринг.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

+16   
16 июл 11:45:09
O'zbek futboli XD
Diqqat eslatma!
Ertaga Jch 2022 saralash 2 bosqich o'yinlari uchun qur'a tashlash marosimi bo'lib o'tadi.
Ertangi qur'ani Sport tv kanali jonli efirda olib uzatiladi.
Kecha Xayrulla Xamidov ettila.
17 iyul Malayziya poytaxti Kuala Lumpur Osiyo shtab kvartirasi soat maxalliy vaqt bilan 17:00 da
(Toshken vaqti bilan 14:00 ) boshlanadi.
+15   
16 июл 11:43:34
SSSAAA
5/06/2022 йил... Азизов ва Эрматов ,Купер бошчилигидаги МТЖмизни ҚАТАРга олиб кетади,деган хабар хам чиқади,кунлар келиб,ИНШО АЛЛОХ!!
+12   
16 июл 11:26:02
SSSAAA
ЖЧ22 чиқишимиз учун хечқанақа бахона бўлиши мумкин эмас,чунки барча РАХБАРлар,хатто МТЖмиз тренери хам янги,демак фақат олға ЎЗБЕКИСТОН!!!
Хаммага омад!
+10   
16 июл 13:03:05
ШАХОБИДДИН
Хаммага плюс босиб чиқдим,илохим Ўзбекистонимиз ЖЧ 22чиқиб олсин!! АМИН!!
+9   
16 июл 11:50:41
АЛИБАБА
Ўзбекистон кучли гурухга тушгани яхши. Чунки хал қилувчи босқичга тайёргарлик вазифасини ўтайди. Агар ушбу раунддан ўта олмаса унда Ж.Ч га чиқмаганимиз яхши
+5   
16 июл 13:00:13
LightDreaM
Guruh bosqichi yakunlangandan keyingi holat
"B" guruhi
1.O'ZBEKISTON
2.Xitoy.
3.Filippin
4.Maldiv orollari
5.Guam
+5   
16 июл 12:36:37
Liver.go
Man hoxlidigan qura : Kareslar Uzb Baxrain Quvayt Indaneziya
+4   
16 июл 12:07:04
Jar
Özb mtj nasaf stadionida kutamiz!
+4   
16 июл 11:26:50
Лочин
МТЖ га омад, курада кимлар тушишига карамасдан олдинга интилишда давом эт. ЖЧ 2022 да кутамиз мухтарам МТЖ углонлари
+3   
16 июл 12:09:57
OTJ
Ertadan 2022ga yul boshlanadi insho olloh shu yullar biz uchun tusiqlari ochiq bulsin
+3   
16 июл 12:04:49
Fayzulloh79
Бу сафар яхши натижаларни кутиб коламиз. ОЛГА УЗБЕКИСТОНИМ.
+3   
16 июл 11:55:08
Jaguar
UFA bu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ростми?!
Xa öqidim. Manba: sports.uz.
+3   
16 июл 11:22:47
Акром
Равшанака.
Юртимиз шарафини химоя килган, хозирда МТЖ дан кетган уйинчиларимиз учун бир коооооотта футбол шоу утказберсангиз.
Бир томонда ешлар, бир томонда афсоналар.
Ва уйинни хакамлигини узингиз утказберсангиз.

Билет 100 минг булса хам тушамиз
+2   
16 июл 11:49:25
UFA bu
Jaguar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sobiq arsenal hujumchisi meksikalik karlos vela nasaf tarkibiga qöwilarkan. Ana xabar!
Ростми?!
+2   
16 июл 11:43:40
Doktor Xaus
Eng yaxshi qur'a Baa uzb dpr Korea Maldives Iceland mongolia
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг