UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Марсело: "Реал" қўшимча кучга муҳтожми? Йўқ, бизда яхши жамоа бор"  1 20:55Аргентина термаси ФИФА кунлари икки ўртоқлик ўйини ўтказиш учун якуний таркибини эълон қилди  3 20:35Лукаку Санчесни "Интер"га чорламоқда  4 20:10Рибери Флоренция клуби билан музокаралардан сўнг тез орада трансфер бўйича қарор қабул қилади  0 19:50"Барселона" раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Неймар трансфери бўйича юбориладиган таклифни қўллаб-қувватлади  14 19:35Икардининг хотини уни "Монако"га ўтаётгани борасидаги хабарни инкор этди  8 19:15АПЛ. Илк 2 ўйинида энг кўп гол урган футболчилар  7 18:43Давид Луис кетишига Лэмпард сабаб бўлганини айтди  5 18:20Ижарага бериб юборилган энг қиммат футболчилар  6 18:01Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Иорданияда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади   6 17:51Омар Моманидан карикатура: Икки Лондон клубида ўйнаган Эшли Коул фаолиятини якунлади  7 17:28Симеоне Феликс ҳақида: "Биргина индивидуал ҳаракати билан нималарга қодир эканлигини кўрсатди"  11 17:10Б Про-лига 16-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати  3 16:54"Бўрилар" "Қизил иблислар"га қарши, бугун ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган ўйин превьюси  26 16:44Coca-Cola Ўзбекистон кубоги: Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати  21

Равшан Эрматов: "Рақибни менсимаслик яхши эмас, ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиш шарт" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Рақибни менсимаслик яхши эмас, ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиш шарт"

Айни пайтда Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда бўлиб турган ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация кеча ўтказилган Қатарда бўладиган ЖЧ-2022га саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида қатнашганди.

Шунингдек, ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов қуръа ташлаш маросимидан ташқари қатор масалалар бўйича ОФК бош қароргоҳида расмий учрашувлар ўтказмоқда. Хусусан "AFC Integrity" департаменти раҳбари Аҳмед Алосайми, "Sportradar" компанияси директори Оскар Бродкин, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари Ҳани Баллан, ОФК ҳакамлар бошқармаси директори Шамсул Майдин билан расмий учрашувлар ўтказилди ва унда қатор масалалар бўйича маслаҳатлар олинди.

Бу ҳақда Равшан Эрматов сайтимиз мухбири Шаҳбоз Беғамовга маълум қилди.

Хусусан яқиндагина бўлиб ўтган навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ЎФА президенти этиб сайланган Абдусалом Азизов ўз нутқида футболимиз томирига болта ураётган ёмон иллатлардан бири бу келишилган ўйинлар ва тотализатор эканлигини таъкидлаб, бу борада жиддий курашиш лозимлигини алоҳида қайд этганди.

Абдусалом Азизов: "Тотализатор, келишилган ўйинлар каби иллатларни йўқотиш биринчи даражадаги вазифамиз бўлади" 

Шу муносабат билан ОФК бош қароргоҳида бўлиб турган Эрматов бошчилигидаги делегация тотализаторга қарши курашиш компанияси "Sportradar" раҳбарияти билан учрашиб, мазкур ёмон иллатларга қарши курашиш йўллари бўйича тегишли тавсия ва маслаҳатлар олишган. Шунингдек, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари Ҳани Баллан ва ОФК ҳакамлар бошқармаси директори Шамсул Майдин билан учрашув чоғида VAR тизимини ўрнатиш учун дастлабки босқичда нималарга эътибор қаратиш борасида суҳбат бўлган.

Куннинг иккинчи ярмида ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация яна қатор масалалар бўйича расмий учрашув ўтказишни режалаштирган.

Равшан Эрматов шунингдек кеча бўлиб ўтган Қатарда бўладиган ЖЧ-2022 саралаш босқичига ташланган қуръа ва миллий жамоамиз ўрин олган гуруҳ ҳақида қуйида қисқача фикрларини билдирди.

- "Кўпчилик осон гуруҳ тушганини таъкидламоқда. Лекин Осиё қитъасида футбол йилдан-йилга жадаллик билан катта тезликда ривожланиб бораётганини унутмаслик керак. Мени хурсанд қиладигани, бу футболчиларимизнинг азалий ва энг асосий орзуси бу мундиал. Шу боисдан ҳам футболчилар Жаҳон чемпионати йўлида қаттиқ тер тўкишлари ва бунинг учун қўлларидан келган барча ишни амалга оширишларига ишонаман. Футболда орзу олдинга қадам ташлаш учун энг катта мотивация. Гуруҳ ҳақида тўхталадиган бўлсам, аввало рақибларни ҳурмат қилиш лозимлигини айтган бўлардим. Футболда рақибни менсимаслик қандай оқибатларга олиб келганини жуда кўп кўрганмиз. Шу боисдан ҳар бир ўйинда жиддий ёндошиш шарт. Яқиндагина ўтган Осиё Кубоги ҳам қитъамизда футбол тез суръатда ўсиб бораётгани ва барча жамоалар кучайиб бораётганини амалда ҳам кўрсатди. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Кечаги қуръадан кейиноқ биз ташкилий ишларни бошлаб юбордик. Миллий жамоа бош мураббийи Эктор Купер билан алоқага чиқиб, керакли масалалар бўйича гаплашилди. Бизни узоқ ва машаққатли йўл кутмоқда. Мақсад ва вазифа халқимизнинг азалий орзуси бўлган Жаҳон чемпионатига чиқиш. Бунинг учун барчамиз футболимиз ривожи йўлида чин юракдан ишлашимиз талаб этилади", - дейди Равшан Эрматов.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган Қатарда бўладиган ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида миллий жамоамиз "D" гуруҳида Саудия Арабистони, Яман, Фаластин ва Сингапур билан бирга тушди.



ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон гуруҳи билан танишинг 

ЖЧ-2022. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларининг тақвими

Миллий жамоамиз ЖЧ-2022 саралаш босқичини 5 сентябрь куни Фаластинга қарши меҳмонда бошлаб, келаси йили 9 июнь куни Саудия Арабистонида тугатади.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

+10   
18 июл 14:33:37
#Respect Ermatov!
+7   
18 июл 14:40:31
Jar
Yashang RAVSHAN aka zör ketayapsiz köz tegmasin.BRAVO
+6   
18 июл 15:10:48
O'zbek futboli XD
Yaqin 1, 2 yilda Super ligamizga Var sistemasi kirib kelishi mumkin.
Ravshan Oka Ermatovga omadlar ishlarida kuch quvvat tilimiza!
+6   
18 июл 14:51:51
Капитан
Бундан 9 йил аввал жахон чемпионатида катнашиб хаммамизни хурсанд килган эдингиз.Ажабмас энди терма жамоамиз сизни рахбарлигингиз остида Катардаги мундиалда катнашса.
+5   
18 июл 22:31:08
Haerullo
Бемалол гаплашятгандур инглизчада
+5   
18 июл 15:15:58
fc Surxon
Ravshan aka xalq siz bilan boshashmang
+5   
18 июл 15:11:01
Fayzulloh79
УФА Биринчи вице- президенти килиб Футболни тушунган Равшан Эрматов булгани айни муддао булди.
+5   
18 июл 14:39:06
Muhriddin Nishanov
Хар Бир уйинга хаёт-мамот жангидай караш керак. Узингиз ёш булсангиз хам фикрингиз жудаям улуг Равшан ака.
+4   
18 июл 15:39:44
R. Marquez II
МЕН БИЛГАН УФФ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ ОРАСИДА РАВШАН ЭРМАТОВ ЭНГ ЗУР ПРЕЗИДЕНТ.
+4   
18 июл 14:32:47
kakand.
yashang Rovshan akaa
+3   
19 июл 02:04:04
Shavkatdhav
Ravshan akaga omad tilaymiz Ishlariga omad
+3   
18 июл 19:58:30
Milliy
Ravshan aka bushashmang
+3   
18 июл 14:36:50
Super maks16
Равшан эрматовга ишонгим келяпти
+1   
18 июл 14:48:46
Tizer
Baraka toping vatan,futbol patrioti... Xudo yuzizi yorug' qisin xalqimizning azaliy orzusi ruyobga chiqsin.
   
19 июл 22:21:08
Vieri_Italy
O'zbek futboli XD фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaqin 1, 2 yilda Super ligamizga Var sistemasi kirib kelishi mumkin. Ravshan Oka Ermatovga omadlar ishlarida kuch quvvat tilimiza!
avval translatsiya sifatini oshirib olishsin kn varga
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг