Расмий хабар: "Пахтакор" Аъзамов, Суюнов ва Турсунов билан хайрлашди
27 дек 2023 18:10
Янгиликлар
Расмий хабар: "Пахтакор" Аъзамов, Суюнов ва Турсунов билан хайрлашди
"2017 йилдан буён "Шерлар" сафида ўйнаб келган Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов, бир ярим йил ўйнаган Достон Турсуновга клуб раҳбарияти жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Аъзамов ва Суюнов "Пахтакор" билан бештадан чемпионлик, иккитадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида зафар қучди. Аъзамов жамоамиз билан жами 141 учрашувда иштирок этиб, 3 гол муаллифига айланди. Суюнов эса 108 ўйинда майдонга тушди. Турсунов эса бир ярим йил ичида икки бор чемпионликни қўлга киритди. Достон 24 беллашувда 2 тўп киритди.
Шерзод Аъзамов, Элдор Суюнов ва Достон Турсуновга клуб билан эришилган ғалабалар учун миннатдорчилик билдириб, уларга фаолиятида омад тилаймиз", - деб ёзади "Пахтакор" клуби матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар