

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Дубайдаги халқаро ўртоқлик турнирида қатнашади. Мусобақада Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари иштирок этади. Учрашувлар “Ал Наср” клубига қарашли “Ал Мактум” стадионида бўлиб ўтади.
Барча учрашувлар Тошкент вақти билан соат 22:00 да бўлиб ўтади.




