Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
22 окт 2025, 12:00
Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Дубайдаги халқаро турнирда иштирок этади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Дубайдаги халқаро ўртоқлик турнирида қатнашади. Мусобақада Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари иштирок этади. Учрашувлар “Ал Наср” клубига қарашли “Ал Мактум” стадионида бўлиб ўтади.

Барча учрашувлар Тошкент вақти билан соат 22:00 да бўлиб ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz