

Унга кўра саралаш баҳслари 2022 йилнинг 8-14 июнь кунлари оралиғида марказлашган ҳолда ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан 4тадан жамоа ўрин эгаллайди ва 3та тур ўтказилади.
Ҳар бир саралаш гуруҳи мезбонлигини олиш учун ОФК аъзо мамлакатларга хат юборади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатини қабул қилади. Агар Осиё Кубоги-2023 саралашини ҳам қабул қилсак бир вақтнинг ўзида иккита халқаро мусобақа юртимизда ўтади.
Олдинроқ саралашда иштирок этадиган барча 24та жамоа номи маълум бўлган эди.



