

Илгари "Нефтчи" таркибида ёрқин ўйин намойиш этиб, кейинчалик охирги уч мавсумни Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида фаолият юритган тажрибали ҳимоячи Муҳсинжон Убайдуллаев қадрдон жамоасига қайтди ва клуб билан шартнома имзолади.
Фурсатдан фойдаланиб, "Нефтчи" ПФК раҳбарияти ва барча мухлислари номидан Муҳсинжон Убайдуллаевга улкан зафарлар тилаган ҳолда, янги 2022 йил мавсумида жамоанинг юксак мақсадларни рўёбга чиқаришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, дея умид боғлаб қоламиз", - деб ёзади "Нефтчи" матбуот хизмати.




