Расмий хабар: "Андижон" Қирғизистоннинг тарихий голини урган футболчини ўз сафига қўшиб олди

Narzulla Saydullayev
5 фев 2019
Суперлигага чиққан "Андижон" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Яқинда якунига етган Осиё Кубогида сенсацион ўйин намойиш этган Қирғизистон миллий терма жамоаси аъзоси Аҳлидин Исроилов "Андижон" жамоаси билан келишувга эришди. Бу ҳақда "Андижон" клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Исроилов 7 январь куни Қирғизистон - Хитой учрашувида ҳисобни очганди. Ушбу гол Қирғизистон учун Осиё Кубогидаги тарихий биринчи гол бўлган эди. 


Биласизми? Қирғизистоннинг тарихий голини урган футболчининг клуби йўқ





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia