Расмий хабар: "Андижон" бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев истеъфога чиқарилди

Narzulla Saydullayev
1 ноя 2020
"Андижон" футбол клуби бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Coca Cola Суперлигаси 22-турида "Сурхон"дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаевни жамоа раҳбарияти ўз лавозимидан озод этишга қарор қилди.

Бахтиёр Ҳамидуллаев бошчилигидаги "бургутлар" 9 учрашув ўтказиб, улардан тўрттасида дуранг, тўрттасида мағлубият ва битта ғалабага эришди.

Бахтиёр Ҳамидуллаевга келажакдаги фаолиятида омад тилаймиз!, - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia