Расмий: ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби қанча ишлаб олишини тасдиқлади

Khoja
26 мар 2025
ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига 125 миллион доллар берилишини тасдиқлади.

Бу клублар ўртасидаги 7 ўйиндан иборат футбол турнири учун энг катта мукофот пулидир.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати шу йилнинг ёзида 14 июндан — 13 июлгача АҚШда бўлиб ўтади. Мусобақаларда иштирок этаётган 32 та клуб 525 миллион долларлик иштирок мукофот жамғармасини бўлишишади.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru