Расман: "Зальцбург" бош мураббийи Марш кейинги мавсумда "Лейпциг"да Нагельсманнинг ўрнини эгаллайди

Alisher
29 апр 2021
"РБ Лейпциг" Юлиан Нагельсманнга ўринбосар топди.

Жамоани кейинги мавсумдан "Ред Булл Зальцбург"да ишлаётган Жесси Марш бошқаради. 47 ёшли мутахассис 2 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Нагельсманн 2021 йилнинг 1 июлидан "Бавария"да иш бошлайди, мюнхенликлар мутахассис учун 25 миллион евро тўлашди.


AlisherМуаллиф
Манба: dierotenbullen.com