Расман: "Ювентус" "Арсенал" дарвозабонини сотиб олди + ФОТО
19 июл 2017 19:01
Янгиликлар
Расман: "Ювентус" "Арсенал" дарвозабонини сотиб олди + ФОТО
Ёзги трансфер ойнасида таркибини кучайтиришда давом этаётган Туриннинг "Ювентус" клуби яна бир футболчини харид қилди.
Гап "Арсенал" дарвозабони Войцех Шенсни ҳақида кетмоқда. Туринликлар бироз аввал кипернинг трансферини расман эълон қилишди. Шенсни билан 4 йиллик шартнома имзоланди. Войцех туринликларга 12 миллион еврога тушди.У "кекса синьоралар" таркибида 23 рақам остида ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Шенсни ўтган мавсумни ижара асосида "Рома"да ўтказган эди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар