Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи
25 май 15:17
Янгиликлар
Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи
"Реал" Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.
43 ёшли мутахассис билан 2028 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланди. У 1 июндан ишга киришади.
Алонсо 2022 йил октябрь ойидан бери "Байер"ни бошқараётганди ва Леверкузен клуби билан Германия чемпионати ва кубогини қўлга киритди.
Хаби 2009-2014 йилларда "Реал"да футболчи сифатида ўйнаган ва клуб билан 6 та соврин, жумладан Ла Лига ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар