Расман: Виллиан "Фулхэм" футболчисига айланди

Iskandarov Abdulaziz
1 сен 2022
34 ёшли бразилиялик футболчи яна АПЛга қайтди.

Виллиан эндиликда фаолиятини "Фулхэм"да давом эттиради. Футболчи клуб билан шартнома имзолаш учун етиб келган ва тиббий кўрикдан ўтган. Ярим ҳимоячи эркин агент мақомида жамоага келиб қўшилди. 

У аввалроқ ижтимоий тармоқлардаги таҳдид ва ҳақоратлар сабаб "Коринтианс" билан шартномасини бекор қилганди. Виллиан АПЛдаги фаолияти давомида "Челси" ва "Арсенал" либосларида тўп тепган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Sky Sports