

Ўтган мавсум “Бухоро” жамоаси билан ПРО лигадан Суперлига йўлланмасига эга чиқишда кўрсатган хизматлари учун Ҳаким Фузайловга клубимиз раҳбарияти, футболчилар ҳамда жамоа ишқибозлари номидан ўз миннатдорчилигимизни билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Улуғбек Бакаев 2017-2018 йилги мавсумларда “Бухоро”да бош мураббий вазифасида ишлаб, ишқибозлар кўнглидан жой олган эди. Яна бир бор жамоамиз ушбу мураббийга ишониб топширилди.



