Расман: Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" билан шартнома имзолади!

Administrator
4 янв 2025
Фарғоналиклар янги футболчиларни таништиришда давом этишмоқда.

"Нефтчи" клуби Шоҳруҳ Гадоев билан шартнома имзолаганини расман маълум қилди. ОКМК клуби собиқ футболчиси энди "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилади. 

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи 2021 йилдан бери ОКМК сафида ҳаракат қилиб келаётганди. Ярим ҳимоячи фаолияти давомида Суперлигада 172 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 24 та гол ва 13 та голли узатма бор.

Маълумот учун, аввалроқ сайтимиз орқали Гадоев "Нефтчи"га ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

Шоҳрух Гадоев фаолиятини водий жамоасида бошлашга яқин


AdministratorМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати