

35 ёшли кипер “Ницца” аъзосига айланди. Трансфер қанчага амалга ошгани очиқланмаган. Қайд этилишича, у янги клуби билан 2025 йил ёзига қадар шартнома имзолади.
Даниялик посбон 2011 йил “Лидс”дан 1,5 млн фунт эвазига “тулкилар” сафига кўчиб ўтганди. У жамоа билан 2015/16 йилги мавсум сенсацион тарзда АПЛ чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, Англия кубоги ҳамда Суперкубогида зафар қучиб, Чемпионшип ғолибига ҳам айланди.



