

2018-2025 йилларда 8 мавсум "Сўғдиёна" шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Милан Митрович Сербияга қайтди. У мамлакат биринчи лигасининг "Дубочица" жамоаси билан шартнома имзолади.
34 ёшли Милан Митрович Суперлигада 147 ўйин (жами 13 189 дақиқа) майдонда ҳаракат қилди. Ўзбекистон Кубогида 15 ўйин, ОФК Кубогида эса 6 ўйинда қатнашди, жамоа билан бирга ярим финалгача етиб борди.



