Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!

Administrator
25 июл 2024, 00:26
Ҳимоячи Саидазамат Мирсаидов фаолиятини “Навбаҳор”да давом эттиради.

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби "Олимпик"да ҳаракат қилаётган Саидазамат Мирсаидов билан расман шартнома имзолади. Футболчи иккинчи даврани "Навбаҳор" сафида ўтказади.

Мирсаидов 2001 йил, 19 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси ва 2020 йилгача пойтахтликларнинг турли ёшдаги жамоаларида ўйнаган.   

2021 йилдан  буён шу кунга қадар “Олимпик”да ўйнаётганди. Мазкур жамоа таркибида барча мусобақаларда 64 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

2018-2020 йилларда Ўзбекистон – U-20 терма жамоасида ўйнаган.

2021 йилдан буён Ўзбекистон-U-23 олимпия терма жамоамизда ўйнамоқда ҳамда мазкур термамиз таркибида жорий йил Осиё вице-чемпионлигини қўлга киритди.  

Саидазамат Мирсаидов Ўзбекистон-U-23 олимпия терма жамоамизнинг Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган таркибидан ўрин олган.  

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


AdministratorМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати