Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"

Абдулвосит Бектемиров
20 апр 2024
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулотида "Олимпик" жамоаси футболчиси Саидазамат Мирсаидов сайтимизга кичик интервью берди

- Дастлабки учрашув ҳақидаги фикрларингиз. Малайзия бизга қанчалик қаршилик кўрсата олди?

- Дастлабки ўйинда бироз қийналганимизни ҳисобга олмасак, яхши ЎЙин ўтказдик ва ғалаба қозондик. Рақиб зич ҳимояланди ва ҳужум қилишга бермади. Асосийси ғалаба қозондик.

- Кейинги рақибимиз Қувайт терма жамоаси. Биринчи турда мағлубиятга учраган қувайтликлар бу сафар очко олишга мажбур. Улар эртанги учрашувда борини беришлари шубҳасиз?

- Эртанги ўйинда кичик вазифани бажаримиз ва гуруҳдан чиқамиз. Мураббийлар билан рақибимизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганиб чиқдик. Рақибни яхши таҳлил қилдик.

- Плей-офф босқичида дастлабки рақибимиз Ироқ ёки Саудия Арабистони терма жамоалари бўлиши мумкин. Икки жамоа ҳам Осиёда ўз номига эга. Қайси рақиб биз учун кўпроқ ноқулай бўлиши мумкин?

- Бизга фарқи йўқ. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Тақдир қайси рақиб билан тўқнаш келишимизни аниқлаб беради. Бизга умуман фарқи йўқ.




Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia