Расман: "Реал" ва Винисиус шартномани узайтирди!
31 окт 2023 19:15
Янгиликлар
Расман: "Реал" ва Винисиус шартномани узайтирди!
"Реал" матбуот хизмати футболчи Винисиус Жуниор билан шартноманинг узайтирилганлигини маълум қилди.
23 ёшли футболчи билан янги келишув 2027 йил ёзига қадар давом этади.
Вини 2018 йилда, яъни, 18 ёшлигида "Реал" таркибида дебют қилганди. 6 мавсум мобайнида футболчи "қироллик клуби" таркибида 235 ўйинда қатнашиб, 63 гол урди. Жамоа билан у 9 совринга эга чиқди: ЕЧЛ, клублар ўртасидаги мундиалнинг иккита соврини, Европа Суперкубоги, ЛаЛига ва Испания Суперкубогидан иккитадан соврин ва Испания Кубоги.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар