Расман: "Қўқон-1912" 2 нафар футболчи трансферини эълон қилди
28 фев 2024 19:06
Янгиликлар
Расман: "Қўқон-1912" 2 нафар футболчи трансферини эълон қилди
Суперлигага чиқишни вазифа қилиб қўйган "Қўқон-1912" жамоаси таркибини яна икки нафар футболчи билан бойитиб олди.
Ўтган мавсумни "Навбаҳор" U-21 таркибида ўтказган ҳимоячи Усмонали Абдукаримов қўқонликлар билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Усмонали Абдукаримов
Туғилган санаси: 09.04.2003
Амплуаси: Марказий ҳимоячи

Бундан ташқари, Муҳсинжон Низомиддинов жамоасига "Олимпик"дан Мустафо Абдуманнопов ҳам бориб қўшилган. 20 ёшли ярим ҳимоячи билан 1 йиллик шартнома имзоланди. Мустафо "Олимпик" таркибида Суперлигада 5 ўйинда майдонга тушган, U-21 чемпионатида эса ўтган мавсум 22та баҳсда қатнашган.
Мустафо Абдуманнопов
Туғилган санаси: 21.07.2003
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар