

"Ал Иттифоқ" матбуот хизмати ярим ҳимоячининг трансферини маълум қилди. Стивен Жеррард бошқарувидаги жамоа ва футболчи ўртада 3 йиллик шартнома имзолашди. Олдинроқ айтилганидек, ПСЖ ушбу трансфердан 8 млн евро ишлаб олади.
Вейналдум ўтган мавсумни ижара асосида "Рома"да ўтказди.



