

"28 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида Украинанинг "Днепр" ва "Арсенал", Болгариянинг "Дунав" ва Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаларида ўйнаган. Охирги клуби "Истиқлол"да ўтган мавсумда жами 38 ўйинда 2 тўп киритган. Чемпионлар Лигаси-2021да Ларин жамоаси таркибида ҳимоядаги ишончли ўйини билан намоён бўлганди.
Лариннинг "Пахтакор"даги фаолияти ғалаба ва совринларга бой бўлади деган умиддамиз."Пахтакор"га хуш келибсан, Алексей!", - дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Лариннинг "Пахтакор"да кўрикдан ўтаётгани ҳақида маълум қилган эдик.



