

23 ёшли вингер Муҳсин Бозоров энди "Сурхон" шарафини ҳимоя қилади. У клуб билан мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзолади.
Бозоров аввалроқ "Динамо", "Олимпик" ва "Сўғдиёна" жамоаларида тўп тепган. Унинг трансфер нархи 100 минг еврога баҳоланмоқда.



