

"Охирги беш мавсумни "Олмпик" таркибида ўтказган Фарруҳ Мухторов "темирйўлчилар" билан шартнома имзолади.
Маълумот учун, Мухторов 2002 йилнинг 16 март санасида туғилган. Бўйи – 172 см. Вазни – 70 кг. Майдонда фаоллиги, чиройли тўп узатиши ва гол уриши билан ажралиб туради. Бундан ташқари, ҳам ҳужумчи ортида, ҳам қанотда бирдек ўйнай олади", – дейилади "темирйўлчилар" хабарида.

Аввалроқ "Локомотив"да украиналик легионер кўрикдан ўтаётгани ҳақида хабар берилган эди.


