UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14Муҳаммадали Ўринбоев Португалияда кичик жароҳат олди, аммо...  0 01:58Ла Лига. "Кадис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  11 01:09"Милан" "Реал" собиқ бош мураббийини жамоага олиб келиш бўйича музокара олиб бормоқда  0 00:50РПЛ. "Локомотив" - ЦСКА 3:3   0 00:40Golden Boy соврини учун асосий даъвогарлар маълум  2 00:40Франция Насьонал 3 лигаси. "Ланс B" "Сент-Аман"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов ўйинни тўлиқ ўтказди  10 00:30АПЛ. "Борнмут" - "Манчестер Юнайтед" 2:2   0 00:00ЛаЛига. "Мальорка" - "Реал Мадрид" 0:1   0 23:55Super Shield UAE / Qatar финал ўйини. "Шабаб Ал Аҳли" "Ал Дуҳайл"га қарши баҳсда 90+3 дақиқадаги гол эвазига ғалабани илиб кетди ва ғолибликка эришди. Ғаниев эса...  0 23:50Серия А. "Торино" - "Ювентус" 0:0   0 23:45Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинда мухлислар ютди"  8 23:45ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Жирона" 3:1   0 23:41Александр Хомяков: "Биринчи бўлимда жуда суст ҳаракат қилдик"  10 23:40Бундеслига. "Бавария" - "Кельн" 2:0   0 23:35Бундеслига. "Боруссия М" - "Боруссия Д" 1:2   0

Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

Ариҳиро Сентоку — ОКМК футболчиси.

Олмалиқнинг ОКМК клуби жамоада бир неча кундан бери кўрикдан ўтаётган япониялик футболчи билан шартнома имзолаганини маълум қилди.  Ариҳиро Сентоку янги мавсумдан олмалиқликлар сафида ҳаракат қилади.

"Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли онлар қолишига қарамай Олмалиқ клуби селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда.

Жамоамизнинг Туркиядаги йиғинида 25 ёшли япониялик Ариҳиро Сентоку кўрикдан ўтди ва унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келди. 1998-йил 12-декабрда Япониянинг Фукуока шаҳрида таваллуд топган Ариҳиро Сентоку "кончилар"нинг расман футболчисига айланди ва томонлар ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

ОКМКнинг янги легионери фаолияти давомида «Ком», «Подгоритса», «Искра», «Рудар» (барчаси Черногория), «Воздоватс» (Сербия) каби клубларда тўп тепган. Шунингдек, ярим ҳимоячи бутун фаолияти давомида 176 та ўйинда майдонга тушиб 18 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган", -дейилади ОКМК берган расмий хабарда.

ОКМК сафида япониялик футболчи кўрикдан ўтмоқда

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+4   
24 фев 01:48:23
Косонсойчи1991FCRM_04
Буни Мирзачолдан тутиб келишганми
+2   
24 фев 03:30:22
Шухратжон Муйсинович
Япон, япон дейсан. Мен Сенга япон уйинчини каердан топаман, деярмуш
+2   
24 фев 01:17:21
Okeni Arsenali qaytdi!
Tinchliksevar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hali vaqti kelib bu ham oyligini undirish uchun FIFA ga arz qilib OKMK ni qiyin vaziyatga soladi
Agmk 70 yillik kombinat bunaqa mayda narsalarga vaqti yuq.
+1   
24 фев 08:42:30
Бахтийор Ашуров
Косонсойчи1991FCRM_04 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Буни Мирзачолдан тутиб келишганми
Шунақага ўхшайди. Бу ҳам, вақти келиб Жокич ва Ҳақназарийга ўхшаб навбахорга ўтиб кетса ажабмас!
   
27 фев 14:04:53
Fan_BARCA
5 sort kamida
   
24 фев 12:36:20
ABDUSALOM ZHURAEV
Бир вақтлар “Бунёдкор”да ҳам бир жапон ўйнаганмиди?
   
24 фев 10:19:39
Косонсойчи1991FCRM_04
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шунақага ўхшайди. Бу ҳам, вақти келиб Жокич ва Ҳақназарийга ўхшаб навбахорга ўтиб кетса ажабмас!
Ха балким
   
24 фев 09:17:36
Rain.
Бу хам "серблардан" экан)
   
24 фев 08:44:02
Мирзаев А.
Бир тийинга қиммат
   
24 фев 07:36:34
Javlon Samarqand
Буни Узи Япон булгани билан г'ирт Вичларданку Чернагория билан Сербияда катта булганку
   
24 фев 04:58:37
Xxx
Али Кадиров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Натижаларини дахшату. Фаолиятида 176 уйин 18 гол 3 голли пас....эхх исрофда
Балки таянч ярим химояда ўйнар. Бускетс, Казимероладаям статискаси унчамас.
   
24 фев 01:42:48
Tinchliksevar
Okeni Arsenali qaytdi! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agmk 70 yillik kombinat bunaqa mayda narsalarga vaqti yuq.
100 yillik bo‘lmaydimi bu Uzbekistan
   
24 фев 00:06:37
Али Кадиров
Натижаларини дахшату. Фаолиятида 176 уйин 18 гол 3 голли пас....эхх исрофда
-1   
24 фев 01:02:23
Tinchliksevar
Hali vaqti kelib bu ham oyligini undirish uchun FIFA ga arz qilib OKMK ni qiyin vaziyatga soladi
-1   
23 фев 23:13:12
Азим Исмаилов
Уйлаб иш килиш керак спонсор давлатники булса хам
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика