

Унга кўра, мамлакат термасининг собиқ бош мураббийи россиялик Максим Лисицин ушбу жамоа бошқарувини қўлига олади.
Айни пайтга келиб Қирғиз Республикаси чемпионатида ҳам биринчи давра якунланган. 13 турдан кейин "Алга" жамоаси 4 ғалаба, 1 дуранг ва 8 мағлубият қайд этган ҳолда 13 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.
Қирғиз Премьер-лигасидан фақатгина бир жамоа қуйига тушиб кетади.
Маълумот учун, Лисицин 2023-2025 йилларда Қирғиз Республикаси термасини бошқарди. Унинг қўл остида жамоа 14 ўйинда 3 ғалаба, 2 дуранг ва 9 мағлубият қайд этди.



