UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Клопп Слот ҳақида фикр билдирди  0 10:12Шармандали мағлубиятдан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:44Юсупов Ўзбекистонга қайтадими? Дарвозабон бу саволга жавоб берди  6 09:18МЮ "Олд Траффорд"да навбатдаги антирекорд ўрнатди  1 08:52Исроиллик футболчига Ўзбекистоннинг иккита жамоаси қизиқишмоқда  17 08:25Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:20Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Трактор" 0:1  8 07:58U-17 Жаҳон чемпионати. Финалчилар аниқланди  7 07:37Sofascore. Навбатдаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5 03:00АПЛ. 80 дақиқа бир киши кўп бўлиб ўйнаган МЮ мағлубиятга учради  20 02:45"Эвертон" футболчиси жамоадошига шапалоқ туширгани учун четлатилди  9 00:40"Манчестер Юнайтед" - "Эвертон". Асосий таркиблар маълум  24 00:15Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди  15 23:32Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" ютқазди, "Шабаб Ал Аҳли" Қатар жамоасини таслим қилди  0 23:00Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз"  38

Расман: "Навбаҳор" Норхонов трансферини эълон қилди Янгиликлар

Расман: "Навбаҳор" Норхонов трансферини эълон қилди

Наманган клуби ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун жамоа сафига тажрибали ҳужумчи Шоҳруз Норхонов қўшилди.



Шоҳруз Норхонов 1993 йил 13 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. 

Катта футболдаги фаолиятини 2012 йил Тошкентнинг "Оқ-тепа"сида бошлаб жамоада 2013 йилнинг якунигача тўп тепди. Кейин эса "Истиқлол" (Тошкент, 2014 йил), "Обод" (Тошкент, 2015-2016 йиллар), "Бунёдкор" (Тошкент, 2017 йил) клубларида ўйнаган. 

2018 йилдан ўтган мавсум якунига қадар "Сўғдиёна" жамоасида тўп тепган.  Тажрибали ҳужумчи 2018-2022 йиллар давомида жиззахликлар таркибида Coca Cola Суперлигада  121 та ўйинда майдонга тушиб, 10016 дақиқа тўп тепган ҳолда, 44 та голга муаллифлик қилган ва 3 та голга ассистентлик қилган.

Ўтган мавсум "Сўғдиёна" таркибида Суперлига баҳсларида  25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ҳамда 4 та голга ҳаммуалифлик қилган.       

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норхонов "Навбаҳор" таркибига қўшилгани ҳақида маълумот тақдим этган эдик. Бугун эса мазкур хабар ўз тасдиғини топди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика