Расман: “Милан” футболчиси РПЛ клубига ўтди
22 июн 2021 20:35
Янгиликлар
Расман: “Милан” футболчиси РПЛ клубига ўтди
“Россонерилар” ҳимоячиси Диего Лаксальт фаолиятини РПЛда давом эттиради.
28 ёшли уругвайлик “Динамо” (Москва) билан 3+1 кўринишида шартнома имзолади.
Аввалроқ, у москваликлар сафида йилига 2,5 млн евро ишлаб топиши хабар қилинганди. “Милан” эса футболчининг трансферидан 3,5 млн евро ишлаб олди.
Лаксальт ўтган мавсумни ижара асосида “Селтик”да ўтказди. У Шотландия чемпионатида 17 ўйинда қатнашиб, битта гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар