Расман. Месси Аргентина термасидаги фаолиятини якунлаганидан сўнг ҳеч кимга 10 рақам берилмайди

Khoja
2 янв 2024, 09:46
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси термадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг АФА 10 - рақамдаги либосни муомаладан чиқаради.

Бу ҳақида АФА президенти Клаудио Тапиа маълум қилди.

“Месси Аргентина термасидан кетганидан сўнг биз бошқа ҳеч кимга 10-  рақамни бермаймиз. Биз Мессига қилишимиз мумкин бўлган энг кам ишимизни қилмоқдамиз”,-деб фикр билдирган АФА раҳбари.

Маълумот учун, Месси Аргентина терма жамоаси сафида 180 та учрашувда майдонга тушган ва 106 та гол урган.


KhojaМуаллиф
Манба: match.tv